Энтони Жошуа: Макгрегор Мейвезерга қаршилик қила олмаслиги аниқ
Ads

Супер оғир вазн тофиасининг WBA/IBF чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуа UFC чемпиони Конор Макгрегорнинг боксчи Флойд Мейвезерга рақиблик қила олишига ишонмаяпти.

– Аниқки, жанг бир томонлама бўлади. Мейвезернинг қанча таниқли боксчиларни мағлуб этганига қаранг. Уларнинг кўпчилиги ўртача кўринар эди. Мағлуб бўлган боксчиларнинг кўпчилиги ҳам Макгрегорни рингга йиқитган бўларди. Конор ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмайди.

– У ўз ҳудудидан Мейвезер томон боради. Гарчи у UFCда яхши жангчи бўлсада, боксда ундай эмас. Унинг боксга ўтиши жуда катта чақирув, – дейди Жошуа Sky Sports нашрига.