Энтони Жошуа: ММАда мени бошдан оёқ калтаклашади
WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа аралаш жанг санъатларига ўтиши мумкинлиги борасида гапирди.
"ММА жангчиларини қилаётган ишларини хурмат қиламан. Ишонаманки, улар ҳам бизнинг ишимизни хурмат қилишади.
Бокс магистри бўлиб етишганимда, ММА учун қариб қоламан, деб ўйлайман.
Мени бошдан оёқ калтаклашади, юзим ва танамни кўкартириб ташлашади. Биласизми, ММАга ўтсам кўзимдан айриламан," - деди Жошуа.
Фикрлар