Энтони Жошуа йил охирига қадар яна рингга қайтмоқчи

  • 22 Aug 12:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
TIGGO 2 PRO

Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа WBА, IBF ва WBО чемпиони Александ Усик билан реванш жангида мағлуб бўлди. У мазкур мағлубиятдан кейин бу йил яна бир жанг ўтказмоқчи эканлигини айтди ва буни промоутер Эдди Хирн декабрь ойига режалаштирмоқда.

"Мен Эдди билан гаплашдим ва ноябрда рингга чиқиш имконияти борми, деб сўрадим, чунки боксда тўхтаб қолмаслик муҳим. Эдди декабрь қулайлигини таъкидлади. Рақибга келсак, барча таклифларга очиқман. Ким хоҳласа, жанг қилиши мумкин", - деди Жошуа Reuters агентлигига.

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган бокс оқшомида Энтони Жошуа иккинчи бор Александ Усикка очколар ҳисобида имкониятни бой берди.

Comments

You must be logged in to commet!