Энцо Мареска: "Асосийси – ярим финалдамиз ва жароҳатлар йўқ"

BEPUL PROPAN

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Конференциялар лигаси ярим финалига чиқишни ижобий баҳолади. Чорак финалнинг жавоб учрашувида "аристократлар" ўз майдонида "Легия"га 1:2 ҳисобида ютқазди, бироқ биринчи ўйиндаги 3:0 ҳисобидаги ғалаба орқали кейинги босқичга йўл олди.

"Албатта, мағлубият бизга ёқмади. Биринчи ўйин натижасидан келиб чиқиб, таркибда ротация қилдик. Буни ортиқча жароҳатларни олдини олиш учун қилдик, чунки якшанба куни бизда "Фулхэм"га қарши муҳим учрашув бор.

Энг муҳими – биз ярим финалдамиз. Асосий футболчиларга дам бериш имкони бўлди, жамоа жароҳатлардан холи – бу мавсум давомида биз учун энг катта муаммо эди. Энди эса ҳал қилувчи паллага етиб келганимизда ҳеч қандай жароҳат йўқ – бу яхши хабар" – дея таъриф бериб ўтди лондонликлар мутахассиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!