Эплолмадим, “Челси”дан кетаман!

Ўтган йили катта умидлар билан “Челси”га таклиф қилинган Тимо Вернер Лондондан кетишга қарор қилди. Германиялик ҳужумчи агар унга етарлича ўйин амалиёти берилмаса, ёзда клуб раҳбариятидан кетишга рухсат сўрайдиган бўлди.

Вернернинг бу қарорга келишига, Чемпионлар лигаси доирасида “Ювентус”га қарши ўтказилган учрашув сабаб бўлди. Томас Тухель кичик ҳисобда бой берилган баҳсда бешта ўйинчи алмаштирганига қарамай, Вернерни захирада олиб қолди.

Тимо Вернер “Челси”га Ромелу Лукаку келганидан кейин захирага ўтириб қолди.

Ўз вақтида “Лейпциг”нинг асосий юлдузи ва етакчиси бўлган Тимо Вернерга ўринбосар мақоми тўғри келмаяпти. “Челси” ўтган йили июлда бу футболчини олиш учун Бундеслига вакили 53 миллион евро тўлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!