Эрен Дердийок:

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Шахр Ходро"га қарши учрашувдан олдинги матбуот анжуманида "Пахтакор" ҳужумчиси Эрен Дердийок иштирок этди.

"Биз уч ўйин ўтказдик ва уларнинг барчасида ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Охирги тур баҳси эса, ўз-ўзидан биз учун финалдек бўлади. Эртага энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатишга ва гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз.

"Пахтакор" жуда катта потенциалга эга жамоа ва клуб. Кейинги босқичга чиқиш учун жуда яхши имкониятга эгамиз. Биз бутун мамлакат шарафини ҳимоя қилаётганимизни тушуниб турибмиз ва мақсадга етиш учун олдинга интиламиз", - деди Дердийок.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Saidjahon Abdujamilov
23/09/2020 14:08
Sergeevni emas Eren Derdiyokni asosiy tarkibda tushurish kerak. Sergeev Superliga darajasidagi hujumchi Osiyoga tuģri kelmaydi