Эрик Гарсия жароҳат олмади — ҳимоячи тез орада сафга қайтиши кутилмоқда

Эрик Гарсия Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Ньюкасл"га қарши ўйинда биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этди.

25 ёшли футболчи 22-дақиқада алмаштирилди ва унинг ўрнига Рональд Араухо туширилди. "Jijantes" маълумотига кўра, Гарсияда мушак узилиши аниқланмаган — у эҳтиёт чораси сифатида алмаштирилган.

Кутилмоқдаки, испаниялик ҳимоячи терма жамоалар ўйинлари учун танаффусдан сўнг сафга қайтади.

Ханс-Дитер Флик шогирдлари ушбу баҳсда "Ньюкасл"ни 7:2 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси чорак финалига йўл олди.

22 март куни "Барселона" ўз майдонида "Райо Вальекано"ни қабул қилади. "Атлетико"га қарши кейинги учрашув эса халқаро танаффусдан кейин, 4 апрель кунига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!