Эрик тен Хаг ҳайдаган ўйинчи ишсиз қолмайди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг билан уришиб қолган Жейдон Санчо жамоадан четлатилган ва бир ярим ойдан бери асосий таркиб машғулотларига қўйилмаяпти.
23 ёшли футболчининг ўзи жамоадошларининг илтимосига қарамай, бош мураббийдан узр сўрагани йўқ.
Клуб раҳбарияти январда истеъдодли ҳужумкор футболчини ижарага бериб юборишни режалаштиряпти.
Sky Sports нашрига кўра, Жейдон Санчони Германия, Италия, Туркия жамоалари ўз сафида кўрмоқчи. Аксарият клублар уни ярим мавсумга ижарага олишга тайёр.
Манбаларнинг маълум қилишича, “Ювентус” ва Жейдоннинг собиқ жамоаси “Боруссия Дортмунд” ўйинчини олиш учун бошқа клубларга қараганда жиддий ҳаракатларни амалга оширяпти.
Фикрлар