Эрик тен Хаг: Мен бир ўйинчининг обрўсини эмас, клуб манфаатини ўйлашим керак

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик Тен Хаг ўзига ва жамоадошларига ҳурматсизлик қилган Криштиану Роналдуни асосий таркибдан четлатгани тўғри қарор эканини таъкидлади.

- Ўз ҳаракатларим билан бу ерда ким асосий фигура эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлмадим, гап бунда эмас. Мен қарорларни клуб ва жамоа манфаатларидан келиб чиқиб, қабул қилишим керак. Бу менинг вазифам ва қаршимдаги ўйинчининг кимлиги ва унинг обрў-эътиборининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ.

Мен ҳар доим жамоа тарафидаман, чунки кўпчиликнинг ғалаба қозонишга имкони кўпроқ бўлади, - деди Эрик тен Хаг.

Нидерландиялик мутахассис асосий жамоага қайтиш учун Криштиану Роналду ҳаммадан узр сўраши кераклигини уқтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!