Эрик тен Хаг трансфер барбод бўлганидан хурсанд

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи  Эрик тен Хаг ҳимоячи Ҳарри Магуайрнинг “Вест Хэм”га ўтиб кетмаганидан хурсанд эканини айтди.

- Ҳарри Магуайр биз билан қолишидан хурсандмиз. Бизга яхши жамоа керак. Ҳозирнинг ўзида тўрт нафар марказий ҳимоячимиз бор. Улар қаторига универсал Люк Шоуни қўшсак, бешта бўлади.

Янги мавсумда 50-60 та учрашув ўтказишимизни инобатга олиб, уларнинг барчасига эҳтиёжимиз бор, - деди Эрик тен Хаг.

Аслида Магуайр трансфери бўйича икки клуб ўзаро келишувга эришган эди. Бироқ, тажрибали ҳимоячи шахсий шартнома масаласида “Вест Хэм” билан бир тўхтамга кела олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!