Эрик тен Хаг: Уни ҳайдаб тўғри қилдим!
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг ўзига бош кўтарган Жейдон Санчони жамоадан четлатиб, тўғри қарор қабул қилганини ва бу ишидан пушаймон эмаслигини таъкидлади.
Бу ҳақда The Telegraph нашри маълумот тарқатди.
Маълумки, жамоанинг энг қиммат ўйинчиларидан ҳисобланган Жейдон Санчо бош мураббий танқидларига ижтимоий тармоқ орқали жавоб қайтариб, уни ўзига нисбатан адолатсизлик қилишда айблаган эди.
Жейдон Санчо кейинчалик қилмиши учун узр сўрашдан бош тортди. Оқибатда Эрик тен Хаг уни жамоа билан шуғулланиш ва бирга овқатланишдан ҳам четлатди.
Сўнгги маълумотларга кўра, клуб қишки трансферлар вақтида Жейдон Санчони бошқа клубга ўтказиб юборишни режалаштирмоқда.
Фикрлар