Эриксен: Кейн ҳар бир ўйинда хет-трик қайд этишини кутишади
Ads

“Тоттенхэм” жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен клубдоши Харри Кейннинг самарадорлиги ҳақида сўз юритди. Англиялик футболчи АПЛнинг илк 5 турида 2 та голга муаллифлик қилди.

“Кейн ҳар бир ўйинда хет-трик қайд этишини кутишади. Унинг гол уришига вазиятлар яратишимиз кераклигини биламиз. Аммо мағлубиятга учраётган жамоа учун гол уриш осонмас. Харри кўпроқ гол уришни истайди, бутун жамоа буни хоҳлайди. Аслида ким гол уриши муҳим эмас, асосийси ғалаба.

Биз ЖЧдан кейин чарчамадик, ҳаммада бир ҳил таътил бўлди. Албатта, баъзи ўйинчилар терма жамоа билан узоқроқ ўйнади ва бу мавсум олди тайёргарликка ўз таъсирини ўтказди. Бироқ ҳозирги ўйинларимизда чарчоқнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, ҳар ҳолда мен чарчамаганман”, – деди даниялик футболчи.