Эриксен "Реал", "Барселона" ёки "Ювентус"дан бирига ўтмоқчи. Аммо...

“Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен фаолиятини қайси жамоада давом эттирмоқчилиги маълум бўлди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли даниялик футболчи “шпорлар” билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи эмас. У “Реал”, “Барселона” ёки “Ювентус” каби жамоалардан бирига ўтмоқчи. Бироқ, ушбу жамоаларнинг ҳеч бири унга жиддий қизиқиш билдиришмаяпти.

Маълумот учун, Эриксен “Тоттенхэм” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 206та ўйинда майдонга тушди ва 49та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!