Эриксеннинг жароҳати сабаб МЮ "Бавария" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи

"Манчестер Юнайтед" "Бавария" футболчиси Марсель Забитцерни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг уч ойга сафдан чиқиши бу траансферни бўлиш эҳтимолини янада оширади.

Забитцер 2021 йилнинг ёзида "Лейпциг"дан мюнхенликлар сафига кўчиб ўтганди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

"Transfermarkt" портали 28 ёшли ярим ҳимоячининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!