Эркин агентга айланган машҳур ҳужумчи фаолиятини Суперлигада давом эттириши мумкин
"Кристал Пэлас"дан кетганидан сўнг эркин агентга айланган ивуарлик ҳужумчи Вильфрид Заха фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Daily Mail нашри хабарига кўра, 30 ёшли футболчининг хизматларига Истанбулнинг “Галатасарой” клуби қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг ёзишича, турк гранди африкалик футболчига йилига 9 миллион евро маош тўлашга тайёр.
Маълумот учун, Вильфрид 2015 йилдан бери “Кристал Пэлас” сафида тўп суради. Ҳужумчи Англия Премьер-лигасининг сўнгги мавсумида 27 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар