Эркин Бойдуллаев: Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд этиш

Бугун “Қизилқум” футболчилари янги мавсумнинг илк учрашувини Навоийда “Андижон”га қарши бошлашади. Навоийликлар сардори Эркин Бойдуллаев янги мавсум олидан ПФЛ матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Жамоамиз янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрди. Дастлаб Навоий ва Тошкентда, кейин эса Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказдик. Анталиядаги йиғин давомида кучли рақиблар билан куч синашдик. Бу ўйинлар жамоавий ўйинимизни кучайишига хизмат қилди. Янги 2019 йилги мавсумда мақсадимиз ҳар битта баҳсда ғалаба қозониб, максимал натижага эришиш ва мухлисларни хурсанд этиш. 

- “Андижон” кичик танаффусдан сўнг, янги куч, янги иштиёқ билан Суперлигага қайтди. Жамоа мухлислари ҳам футболни соғинган. Улар ўз жамоларини яхши қўллаб-қувватлашади. Яхши футболчилардан ташкил топган жамоа. Дастлабки тўрт-бешта турда  барча жамоалар деярли бир хил имкониятда, бир хил вазиятда бўлади. Жисмоний тайёргарлик ҳам маромида бўлади ва сўнгги дақиқаларгача курашишади. Шу боис ҳар бир ўйин мухлисларга ҳам шиддатли курашни тақдим этади, деб ўйлайман.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" - "Андижон" учрашуви соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!