Эркин Бойдуллаев: Тўғриси қийналдим, чунки "covid" туфайли даволангандим

  • 20 Aug 22:15
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўтган йили “Қизилқум”дан АГМКга кўчиб ўтган Эркин Бойдуллаев бир йилдан сўнг яна ортга қайтди. “Қизилқум”нинг “Бухоро”га қарши ўйинида Бойдуллаев ҳам тўп сурди ва жамоасининг мавсумдаги илк ғалабасида катта ҳиссасини қўшди. Ўз ўрнида ушбу футболчи дастлабки ўйин ва АГМКдаги фаолияти хусусида гапирди.

Tecno

- “Қизилқум”нинг биринчи ғалабасидан ҳамма хурсанд. Аммо ўйин қийин бўлди. Чунки таркибда 6 нафар янги футболчилар ўйнадик. Ўзимга келсак, “Қизилқум”га қўшилганимга ҳеч қанча бўлмаганди. Тўғриси, қийналдим. Чунки икки ҳафта “covid-19” сабабли даволандим. Шу боис машғулотларни бошлаганимга унчалик кўп бўлмаганди.

АГМК ўтган йили мени сотиб олганди, чунки жамоага ёрдамим керак эди. Ўшанда клуб Суперлигадан чиқиб кетиш ҳам мумкин эди. Ўйлашимча, АГМК яхши кўтарилди. Кубок ва Лига Кубоги финалига чиқдик. Мавсумни эса юқорироқ ўринда тугатдик, - деди Бойдуллаев.

Comments

You must be logged in to commet!