Эркин Ғайбуллаев блоги: Қирол тахтда, аммо ўзига ўхшамаяпти!
Ads

Мадрид клуби яна Жаҳон кубоги финалида ғолиб чиқди, аммо бу улар жаҳонда тенги йўқ клуб дегани эмас!

Тўғри у Чемпионлар Лигасида қаторасига муваффақият қозонди. Бу унинг кучини белгилаб беради деб ўйлаш, тўғрими?

“Реал”нинг жуда кўп жиҳатларда фақат омади келмоқда, холос.

Зидан жамоаси билан Чемпионлар Лигасидаги кетма-кет ғалабаларида уларнинг кучи эмас, балки мураббийнинг мисли кўрилмаган даражада омади келгани билан ифодалаш мумкин. Ўша йилдаги ўйинларни эсланг.

Улар биринчи бор совринни қўлга киритишганидаги “Вольфсбург” билан ўйиндаги мағлубият ҳамда Чемпионлар Лигаси финалида пеналтилар сериясидаги ғалаба “Реал”нинг энг кучли эмаслигига далил эмасми?!

Баҳорда “Реал”нинг яна омади келди. “Бавария” дарвозабони “ақлдан озган”дек ҳаракат қилган бўлса, Киевда бошқа немис клуби муваффақиятсизликка учради. Рамос ва Салоҳнинг тўқнашуви оқибатида “Реал” рақибнинг энг яхши ўйинчисини курашдан олиб ташлади. Чемпионлар Лигасида Роналду ва Бейлнинг чиройли голидан бошқа ажралиб турадиган жиҳат йўқ эди, “Реал” ўйинларида.

Ҳаттоки Гвардиола Зиданнинг омадини фақатгина тушларида кўриши мумкин.

Айнан Зиданнинг кетиш қарори ҳам жамоада муаммолар борлигини англатган эди.

Дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири ҳам Италиядан қўним топди.

Футболни “ичи”ни кўра олиш ҳаммага ҳам эмас. “Реал” Зиданни ҳайдамади. “Қироллик клуби” Криштиануни сотишни истамади. Перез португалиялик футболчини кетишига энг сўнгги дақиқагача ишонмади. "Суперюлдуз" қишдаёқ жамоадан кетишини айтди. Зидан эса у кетгандан сўнг жамоа қандай бўлишини кўра олди ва жамоани тарк этди.

Роналду ва Зидан ўзлари учун оқилона қарор қилди. “Реал” тарихдаги энг яхши футболчилардан бирини йўқотди. Криштиану ва Зиданнинг кетиши кўп нарсани исботлаб қўйди. Фикримга қўшилмасангиз натижаларга боқинг!

Мадрид клуби жамоадан бир футболчи кетганида унинг ўрнини босадиганлар кўпчиликни ташкил қилишини бот-бот айтишган бўлса-да, бу амалда ўз исботини топмади. Бир ёки икки футболчи эмас, балки барча футболчиларда кескин пасайиш рўй бергандек.

Модрич “Реал”да бугунгидек ажойиб ўйнаган вақтларидан ташқари муваффақиятсизликлари ҳам кўп бўлди. Кроcс Жаҳон Чемпионатида Германия билан ҳеч нарсага эришмади. Мадридда ҳам у ўзини йўқотиб қўйди. Айниқса, “Ювентус” билан уйидаги, “Атлетико” ва “Барселона” билан сафардаги ўйинларда бу яққол сезилди. Рамосда тезлик муаммо бўлмоқда. Карвахалнинг соғлигидаги муаммолар кўпайди.

Иско кучая олмаяпти. Бензема ва Бейл бир қараса энг зўр ҳужумчи, бир қараса уларни майдонда таниб бўлмайди. Зиданнинг биринчи мавсумда бўлгани каби, Каземиро энди асосий ўйинчи эмас. Куртуа “Реал”да алмашиб қолгандек. Асенсио ақлли ўйинчи эди, ўзига ўхшамаяпти, гарчи истеъдодли бўлса ҳам. Виниcиус "бўлажак Неймар" дейилганди. Хуллас, умидли футболчилар ҳам, тажрибалилари ҳам бу мавсумда ҳеч нарса қила олишмаяпти.

“Реал”нинг ҳимояси доим муаммо бўлиб келган.

Тўғриси, “Реал”да Зидан даврида ҳам ҳимояда муаммолар бор эди. Ҳозир бу муаммолар чуқурлашган. ЦСКА жаҳоннинг энг яхши ҳужумкор жамоаси эмас, бироқ рус клуби ҳам иккита ўйинда тўртта гол уришни уддалади. Рамос ва Варан бирга майдонга тушганида ғалати ўйнашмоқда.

Жамоа ҳимояда ўйнашда қийналганида дарвозабон асосий ишни бажариши керак. Аммо Куртуа-энг зўр дарвозабон эмас! Тўғри у АПЛда ўзини кўрсата олгандир, аммо ҳеч қандай фактор уни “Реал”нинг асосий дарвозабони бўлишга сабаб бўла олмайди. Перез уни жамоага таклиф қилганда нимани ўйлагани фақат ўзигагина аён! Ҳатто “Аль-Айн” унга гол уришни уддалади.

Ўтган йили испан жамоаси ҳар доимгидек трансфер ойнасида анча фаол бўлишди. Бироқ жамоага таклиф қилинган ўйинчиларга имконият кам берилмоқда ёки улар берилган имкониятдан фойдалана олишмаяпти.

Марианонинг жамоага таклиф қилингани Бенземага асосий урғу берилаётгани яхши, албатта. Аммо бу жамоанинг ҳужумдаги муаммоларини бутунлай бартараф этишга камлик қилди.

Винисиусга 61 миллион харажат қилинди. У ўзига сарфланган пулларни оқлаши сўроқ остида. Одриосола асосий таркибга “ёриб” кира олмади. Лунинни ижарага беришди. Дарвоқе, у Куртуадан яхшироқ ҳаракат қилмоқда.

Перез январда “ов”га қандай тайёрланаётгани жуда қизиқ.

Жамоани бу йил анча кучсизланганини унинг ўзи билан бир қаторда тилга олинадиган топ жамоаларга мағлубиятларидан ҳам билсак бўлади.

“Барселона”, “Ювентус” ва “Атлетико” 2018 йилда Реални мағлубиятга учратишди. “Бавария” ўз дарвозабони хатосини “қурбони” бўлди, акс ҳолда Зиданнинг “Реал”ини мағлубиятга учратган топ жамоалар сафига кирар эди. Хайнкес жамоаси ўша пайт фантастик футбол намойиш қилаётган эди.

“Ливерпуль” нинг бунга кучи етмади. Аммо ҳозир инглизлар футболда олдинга қадам қўйишди, бироқ “Реал” секинлашди. “ Эль-Класcико”даги ҳисоб-китоблар “Реал” клубининг “жаҳонда тенгсиз” унвонидан анча йироқда эканлигини кўрсатади. Лопетеги “УЭФА Суперкубоги” финалида ”Атлетико“ га ютқазди. “Ювентус” баҳорда Зидан жамоасини (3-1) мағлуб этди.

Яна бир муаммо- мураббийлар билан боғлиқ.

Моуриньони жамоа яна таклиф қилса, жамоада муаммолар камаймаслиги аниқ.

Зиданнинг жамоага келиши тасодиф бўлгани эсингиздами? Ўша пайтларда Зидан “Қироллик клуби”нинг иккинчи жамоасида мураббийлик қилаётган эди. У барча нарсага эришган бўлса-да Перез билан ишлашни хоҳламади. Мана шу пайтда Перез жуда катта хатога йўл қўйди.

У ўз давлатининг бош мураббийини жамоага таклиф қилди. Ишонинг, Испания Лопетеги билан Россия, Хорватия ва Англияни ҳам мағлуб этишга қодир эди. “Реал”да Хуленни қўллашмади. Унга хатолар қилишда “кўмаклашишди”. Жамоа президенти эса ҳар доимгидек энг кучлилар билан “совуқ” хайрлашди.

Клублар ўртасидаги Жаҳон кубоги “Реал” учун ҳеч қачон энг асосий соврин бўлиб хизмат қилмаган.

Бу йилги совринни қўлга киритган жамоа-жаҳоннинг энг кучли клуби эмас, аммо улар амалда шундай унвонни қўлга киритишди.

Айнан юқоридаги муаммолар бартараф этилиб, жамоа ўз мавқесига қайтишига ишонишдан бошқа чора йўқ.