Эркин кураш: Рашид Қурбонов ғалабали юришини давом эттирмоқда

Спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида 79 кг вазн тоифасида гиламга чиқаётган юртдошимиз Рашид Қурбонов ғалабали юришини давом эттирмоқда. У дастлаб, кореялик Во Мин Жан устидан   12:2 ҳисобида, 1/8 финал босқичида эронлик Байман Мухаммад Теймуридан 13:10 ҳисобида, ¼ финалида эса Арманистон вакили Григор Григорян билан 8:8 натижасини қайд этди ва эркин кураш низомига кўра, сўнги баллни ҳамюртимиз қўлга киритганлиги учун ғалабани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Энди у финал йўлланмаси учун АҚШ вакили Кайл Дуглас билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!