Эркин кураш. Умиджон Жалолов - Жаҳон чемпиони
Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Дастлаб эркин кураш усталари ўртасида кечган биринчи кун баҳслари якунида -65 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Умиджон Жалолов Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. "Тилла бола" лақабини олган истеъдодли вакилимиз финалда Озарбайжонлик Зираддин Байрамовни мағлубиятга учратди.
20 ёшли спортчимиз 2018 йил Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказилган Ёшлар Олимпиадасида ҳам чемпионликни тантана қилганди.
Фикрлар