Эрлинг Холанд "ЖЧ-2026"дан чиқиб кетгач, мухлислар билан икки соат вақт ўтказди
Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоа жаҳон чемпионати – 2026 дан чиқиб кетганидан сўнг ҳам стадионни шошилмай тарк этди. У икки соат давомида трибуналарда қолиб, оила аъзолари ва мухлислари билан суҳбатлашди.
Холанд Норвегия термасидан энг охирги бўлиб майдонни тарк этди. У кўплаб автографлар берди, мухлисларга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди, улар билан суратга тушди ва бирма-бир суҳбатлашишга ҳам вақт ажратди.
Норвегия терма жамоаси жаҳон чемпионати чорак финалида Англияга қарши баҳсда мағлубиятга учради (1:2) ва мусобақани тарк этди. ЧМ–2026 ярим финалида Англия 15 июл куни Аргентинага қарши майдонга тушади. Учрашув Атланта шаҳридаги «Мерседес-Бенц Стэдиум» аренасида, Москва вақти билан соат 22:00 да бошланади.
Жаҳон чемпионати – 2026 11 июндан 19 июлга қадар Мексика, Канада ва АҚШ ҳудудларида ўтказилмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони сифатида Аргентина терма жамоаси майдонга тушмоқда.

Фикрлар