Эрлинг Холанд номини тарихга михлади

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд дастлабки мавсумидаёқ тўпурарлик бўйича клуб рекордларини янгилаб, ўз номини тарихга муҳрлай бошлади.

Англия премьер-лигасининг 25-турида Хосеп Гвардиола шогирдлари сафар учрашувида “Борнмут” устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди. Голлардан бирига муаллифлик қилган норвегиялик форвард рекорд ўрнатди.

Бу Холланд учун жорий мавсумдаги 27-гол бўлди. У “Сити” тарихида бир мавсумда энг кўп тўп киритган футболчига айланди. Энди мавсум охирига қадар Холанднинг лигадаги ҳар бир гол жамоасининг янги рекорди сифатида қайд этилаверади.

Аввалги рекорд аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэрога тегишли бўлган. Машҳур тўпурар 2014-2015 йилги мавсумда рақиблар дарвозасини 26 маротаба ишғол қилган эди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Эрлинг Холанднинг  Англия Премьер-лигаси тўпурарлари баҳсида ғолиб чиқиш эҳтимоли катта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!