Эрнан Креспо Аргентина клуби бош мураббийига айланди
Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Эрнан Креспо "Дефенса ва Хустисия" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
44 ёшли мутаҳассис Аргентина клубида Мариано Сосонинг ўрнини эгаллади. Ушбу битим тафсилотлари ошкор қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, Креспо футболчилик фаолиятини асосан А Серия клублари "Парма", "Интер" ва "Лацио" каби клубларда ўтказган.
Собиқ ҳужумчи Аргентина терма жамоаси либосида эса 64 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол киритишни уддалаган.
Фикрлар