Эрнан Креспо истеъфога чиқарилди
Ads

Аргентинанинг "Банфилд" клуби бош мураббийи Эрнан Креспо истеъфога чиқарилди.

Клуб раҳбарлари жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли собиқ ҳужумчини ишдан бўшатишди.

Аргентиналик 2018 йилнинг декабрь ойида жамоа устозига айланган эди. Шу кунгача, Креспо 18 та баҳсда ишлади ва бор-йўғи 4 та ғалаба қозонди, яна 6 та беллашув дуранг билан якунланди ва 8 бор мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, Креспо "Банфилд"га келгунича, "Парма" вице-президенти бўлиб ишлаган.