Эрнани: Неймарнинг бу ерга кўчиб ўтиши бежиз эмас

Франциянинг "Сент-Этьен" клубининг бразилиялик ярим ҳимоячиси  Эрнани француз клубида бахтли эканлигини маълум қилди.

– Мени бу ерда жуда яхши қарши олишди. Бу ерда эканлигимдан бахтлиман. Янги жамоамда ишончини оқлаш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Ўйлашимча, Лига 1 жуда қизиқ чемпионат, ҳарқалай, Неймарнинг бу ерга кўчиб ўтиши бежиз эмас, – дейди футболчи клуб расмий сайтига берган интервьюсида.