Эрнесто Вальверде:
Ads

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лиганинг илк турида "Атлетик"(0:1)дан учралган мағлубият борасида фикр билдирди.

"Масала, мавсумга қандай тайёргарлик кўрганимизда эмас, балки бугунги ўйинда. Биринчи бўлимда яхши футбол намойиш қила олмадик. Биз аниқ вазиятларни яратган бўлсак-да, ўйинни назорат қила олмадик.

Иккинчи бўлимда биз устунлик қилдик, аммо рақиб ҳотиржам ҳаракат қилди, шунинг учун хавфли вазиятларни яратиш қийин бўлди.

Биз Лео ёрдам берадиган вазиятларга ўрганиб қолганмиз, аммо у бўлмаган пайтларда ҳам ўйнашни ўрганишимиз керак.

Мессисиз ҳам яхши ўйинларни ўтказганмиз. Албатта, Бильбаода ўйнаганингизда Мессининг ўрни билинади," - деди Вальверде.