Эрнесто Вальверде: Месси бизни ҳайрон қолдиришдан чарчамайди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки баҳсида “Барселона” ўз майдонида “Ливерпул”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳар бир жамоа рақибни ўз ўйин услубига мослаштиришга ҳаракат қилади. Баъзи ўйинлар бўладики, рақиб ўйинда устунлик қилади. Биз 3та гол уришга эришдик ва жавоб ўйинида ушбу фарқни йўққа чиқармаймиз деб умид қиламан.

Биз Месси нималар қилиши мумкинлигини биламиз, аммо, у бизни ҳайрон қолдиришдан чарчамайди. Бу каби ўйинларда барча футболчилар максимал даражада ҳаракат қилишлари керак. Айнан мана шундай жамоавий ўйин бизга муваффақият келтирди  ”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Барселона" ўртасидаги жавоб ўйини 7 май куни “Энфилд”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Аваз Бегматов
02/05/2019 09:37
Месси футбол кироли!!!