Эрон бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳам КХДРни осонликча ютгани йўқ"

Хабарингиз бор, Эрон терма жамоаси эртага Жаҳон чемпионати аралаши доирасида Корея Халқ Демократик Республикаси билан ўйнайди. Ушбу учрашув олдидан форслар устози Амир Ғленои ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бизни қийин ўйин кутиб турганини биламиз. Корея термаси ҳимояда ва ҳужумда яхши шаклланган жамоа. Ҳужумларда жуда яхши ва тез ҳаракат қилади. Бу ўйинга олдинги учрашувларга қараганда кўпроқ эътибор ва масъулият билан майдонга тушишимиз керак. Олдинги икки ўйинда яхши натижа қайд этганмиз ва бу сафар ҳам шу ишни такрорлашимиз керак.

Биринчи дақиқадан 90-дақиқагача юқори концентрация билан ўйнашимиз керак. Биз Шимолий Кореяни таҳлил қилдик. Масалан,  уларда ютқазилган Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам, дуранг бўлган Амирликларга қарши ўйинда ҳам ғалаба қозониш имконияти бор эди, шунинг учун бу рақибга қарши эҳтиёткор ва тўлиқ эътиборни қаратишимиз керак.


Ҳамма футболчилар тайёр. Футбол федерацияси раҳбари Муҳандис Тажга раҳмат айтишим керакки, биз Лаосга тўғридан-тўғри рейс билан келишга муваффақ бўлдик. Агар тўғридан-тўғри рейс бўлмаганида, сафаримиз 30 соат давом этган бўларди.

Осиёда футбол ривожланиб бормоқда.  Осиё кубоги ёки Жаҳон чемпионати саралаш мусобақаларида қайд этилган натижаларни кузатадиган бўлсак, ҳеч бир жамоа осонликча ғалаба қозона олганини кўрмайсиз. Шимолий Корея ҳам яхши режага эга кучли жамоа. Буёғини эртага кўрамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!