Эрон бош мураббийи: Ўзбекистонда ҳам, бизда ҳам 6 очко бор. "Бунёдкор"даги ўйин қийин бўлади
"ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги БАА - Эрон баҳси бўлиб ўтди. Учрашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Меҳди Гаеди томонидан киритилди. Учрашувдан сўнг форслар устози Амир Галенои матбуот анжуманида қатнашди.
Учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз!
"Уч ёки тўртта тўп фарқи билан ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган ўйинда деярли дуранг ўйнадик. Биз Қатардаги Осиё кубогида ҳам БАА билан ўйнагандик ва бу сафар ҳам уларнинг кучли томонларини анализ қилган эдик. Жаноб Бенту анча кучли жамоа қура олди, у сўнгги йилларда БААнинг энг яхши жамоаларидан бирини қурди. Иккинчидан, бу ўйин учун футболни табриклашим керак, аммо бу ўйинда деярли жазоландик.
Жамоанинг ўйинидан қанчалик қониқдингиз? Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бугун биз йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз деган эдингиз. Аммо бу сафар ҳам атиги битта гол урилди. Бунга қандай изоҳ берасиз?
Ҳа, шундай дегандим. Футболчиларга раҳмат айтишдан ташқари, 90 фоиз имкониятни голга айлантира олмаганимиздан шикоят ҳам қиламан. Бу - футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин бахтимизга бугун жазоланмадик. Мураббийларим билан мавжуд муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Айниқса, биринчи бўлимда олдинда тўпни кўп йўқотдик, ҳаводан узатмаларимиз ҳам 90 фоиз ноаниқ бўлди. Бу ҳақда ўйлашимиз керак. Бундан ташқари, БААда сўнгги йилларни оладиган бўлсак, у қадар янги кучли жамоа бўлмаган. Мен яна бир бор Бентуни табриклайман.
Бугунги баҳсга келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам раҳмат айтамн. Уларнинг сони кам бўлса ҳам, уларни стадионни "ёндиришди".
Гуруҳда Ўзбекистон ва Эронда 6 очкодан мавжуд. Кейинги ўйин айнан сафарда Ўзбекистонга қарши бўлади. Бу ҳақида фикрингиз қандай?
Кейинги ўйинга бир ой вақтимиз бор. Бунгача лиризо Жаҳонбахш, Саман Гаддос ва Саид Иззатуллоҳи каби етакчиларимиз ўз формасига қайтишига умид қиламиз. Танқид яхши ва яхшиланишга олиб келади, аммо танқид жамоага ёрдам беради. 6 очко жамғардик ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Бу яхши статистика, лекин футболчиларимдан кўпроқ нарсани кутаман ва биз юқори савияда ўйнай оламиз. Ўзбекистон билан ўйин қийин ўтади аммо биз яхшироқ ҳолатда бўламиз деб ўйлайман", - деди форслар устози.
Фикрлар