Эрон бош мураббийи таркибдаги ўзгаришлар, футболчиларнинг ҳолати ва терма жамоа тураргоҳи ҳақида гапирди

Эртага Ўзбекистон билан бирга гуруҳдаги асосий рақобатчиларимиздан бири Эрон терма жамоаси ҳам ўз ўйинини ўтказади. Форслар ўз уйида Қирғиз Респубикаси билан беллашади. Мазкур учрашув олдидан Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Галеной матбуот анжуманида қатнашди ва ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Авваламбор барчага ассалому алайкум. Эртанги рақибимиp ҳақида гапирдаги бўлсам, улар таркибда бир қанча ўзгаришлар қилди, аммо унинг янги мураббийи Қирғиз Респбликаси футболи ҳақида етарлича билимга эга. У клуб миқёсида ҳам ишлаган ва анча тажрибали. Қирғиз Республикаси жуда ҳаракатчан ва тезкор жамоа бўлиб, ҳимоя чизиғи жуда яхши ҳаракат қилади.

Исфаҳондаги тураргоҳимизнинг шароитлари жуда яхши. Футболчиларнинг ҳам иштиёқи юқори, чунки биз жаҳон чемпионатининг сўнгги саралаш босқичидамиз.

Таркибга жалб қилинган барча футболчилар бор куч ва ғайрати билан машғулотлар олиб боришмоқда ва ўйинга тайёр. Эртанги ўйинларда яхши натижаларга эришамиз деган умиддаман. Чақирилган футболчиларнинг барисини ўзим ва ёрдамчиларим билан анча ўрганиб чиқдик. Ҳамкасбларим лига бошланишидан олдин ўз ишини бошлашди ва биз маҳаллий футболчилар ва легионерлар формасини тайёрладик. Ҳар бир ўйинда барча ўйинчилар назорат қилинади. Танловимизда хато қилгандирмиз, лекин ким яхши формада бўлса, уни терма жамоага чақирамиз.

Яна бир бор такрорлайман, ким тайёр бўлса, таклиф қилинади. Албатта, аввалги таркибга нисбатан бироз ўзгаришлар бўлди. Аввало натижа муҳим. Натижага эришмасак, ҳозир танқид қилаётганлар нима учун фалон ёш футболчини ташлаб кетдингиз дейишади.  Биз ўз ишимизни қиламиз. Мураббийлар штабида ўз ишининг усталари йиғилган", - деди Галеной.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!