Эрон чемпионати. "Истиқлол" марказий ўйинда "Сепахон"ни ютди, Машарипов эса ...

Эрон Про-Лигаси 18-туридан ўрин олган "Истиқлол" ва "Сепахон" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Теҳрон клуби сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Жалолиддин Машарипов баҳсни асосий таркибда бошлади ва 77-дақиқада захирага олинди.

Маълумот учун, "Истиқлол" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 39тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!