Эрон чемпионати. "Истиқлол" "Трактор" билан дуранг ўйнади
Эрон чемпионати 17-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Трактор" баҳси бўлиб ўтди. Беллашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Одил Ҳамробеков асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Рустам Ашурматов 78-дақиқада захирада туширилди. Жалолиддин Машарипов эса қайдномага киритилмади.
Шу тариқа, турнинг марказий баҳсида томонлар бир очкодан бўлиб олишди. Табриз жамоаси кетма-кет 3 турдан бери дуранг ўйнамоқда. Теҳронликлар эса "Сепахон"га яқинлашиб олиш имкониятидан тўлиқ фойдалана олмади.



Фикрлар