Эрон чемпионати. Машарипов жамоаси яна етакчига айланиб олди

Эрон чемпионати 24-тури доирасидаги "Истиқлол" - "Шамс Азар" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув теҳронликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушди ва 79-дақиқада захирага олинди. Ушбу ғалаба орқали Теҳрон клуби турнир жадвалида яна етакчига айланиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!