Эрон клублари ОЧЛ ўйинини "Бунёдкор" стадионида ўтказишни хоҳлайди. Аммо...
Эрон клублари мамлакатдаги сиёсий вазият туфайли ОЧЛдаги ўйинларини бошқа давлатда ўтказиши мумкин. Айни пайтда эронликларнинг ўйинларини кўчириш борасида тортишувлар давом этмоқда. Эрон клубларига гуруҳ босқичидаги дастлабки 3 та учрашувни сафарда ўтказишга руҳсат берилган. Аммо бу барча клубларга ҳам тегишли эмас.
"Персеполис" ва "Сепахон" гуруҳ босқичидаги 3-турни ўтказиш учун нейтрал майдон қидирмоқда. Бу борада "Сепахон" халқаро талабларга жавоб берадиган Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўйин ўтказишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Алишер Никимбаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.
Бироқ "Сепахон" клуби вакилларининг айтишича, "Бунёдкор" майдони 3 мартгача тайёр бўлмайди. Шу боис жамоа бошқа стадион қидиришига тўғри келади.
Қаршидаги "Марказий" стадион Эрон клубларининг ОЧЛдаги ўйинларини қабул қилиши мумкин
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Эрон клублари Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳда уй учрашувларини ўтказиши мумкинлиги борасида хабар бергандик.
Фикрлар