Эрон Про-лигаси. Бугун Машарипов жамоаси сафарда ўз ўйинини ўтказади

Бугун Эрон чемпионати доирасида 17-тур ўйинлари давом эттирилади. Унда ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қиладиган "Истиқлол" клуби сафарда ўз ўйинини ўтказади. 

Теҳрон жамоасига мазкур тўқнашувда "Малаван" клуби рақиблик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:45 да старт олади. 

Маълумот ўрнида, "Истиқлол" айни пайтда 35 очко билан турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Жавад Некунам шогирдлари 16 ўйинда 10 ғалаба, 5 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!