
Эрон Про-Лигаси. Машарипов гол урган баҳсда кучлар тенг келди
Эрон Про-Лигасининг 13-тури доирасида "Алюминиум" - "Истиқлол" жамоалари баҳс олиб борди.
Мазур беллашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
"Истиқлол"нинг ягона голига Жалолиддин Машарипов муаллифлик қилди. Легионермиз 45+3-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, мезбонлар таркибидаги Каземиан 64-дақиқада кучларни тенглаштирди.
Шу тариқа, жамоалар ўз ҳисобларига бир очкодан қўшиб олди.
Фикрлар