Эрон терма жамоаси хужумчиси: Испанияни мағлуб этишга тайёрмиз

Кеча ЖЧ-2018 “Б” гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтди. Марокаш терма жамоаси Эрон билан куч синашиб, охирги дақиқаларда имкониятни (0:1) бой берганди.

Эрон терма жамоаси хужумчиси Сердер Азмун терма жамоанинг ЖЧдаги имкониятлари ҳақида айтиб ўтди.

- Албатта, Қозон шаҳрида Испанияга қарши ажойиб ўйини бўлади. Ўйлашимча, майдондаги мухлислар бизни қўллаб-қуватлашади.

Испания терма жамоаси кучли жамоа, биз уларга қарши ақилли ўйин кўрсатишимиз даркор. Бугунги ғалабадан сўнг, испанияликларни мағлуб этишга тайёрмиз.

Испанияга қарши учрашув фаолиятимдаги энг муҳим бўлиши мумкин, - дея Азмуннинг сўзларидан иқтибос келтиради sovsport.ru нашри.

Маълумот учун, 20 июнь куни Қозон шаҳрида Испания эррликлар билан учрашишади. Москвада эса Марокаш қироллиги терма жамоаси Португалия билан куч синашади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!