Эрон терма жамоасида ўзгариш: Битта ҳимоячи ва бир вингернинг ўрнига иккита қанот ҳужумчилари!

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, эртага "Al Ain Cup" финали бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ва Эрон терма жамоаси тўқнаш келади.

Tecno

Рақибимиз Эрон терма жамоаси устози Амир Ғаленойи қуйидаги футболчиларни ушбу ФИФА кунлари учун жалб этган эди.

Битта ҳимоячи ва бир вингернинг ўрнига иккита қанот ҳужумчилари:

Кабо-Вердега қарши ўйиндан сўнг Эрон терма жамоаси таркибида ўзгаришлар бўлди. Амин Хазбави ("Сепахон") ва Муҳаммад Моҳебби ("Ростов") жароҳат сабаб клуби ихтиёрига қайтди.

Моҳебби ўйинидан кейин ўзини ёмон ҳис қилган. У Кабо-Вердега қарши ўйинни тўлиқ ўтказган эди ва пенальтилар сериясида ҳам гол урган. Амин Хазбави жароҳат сабаб БАА йиғинига бормаган эди.

Амир Ғаленойи уларнинг ўрнига Меҳди Гаеди (Ал-Наср Дубай") ва Муҳаммадмехди Моҳебиларни "Ал-Иттиҳод Калба") чақирди. 

Бундан ташқари, "Персеполис" вингери Муҳаммад Омри ҳам кичик жароҳатдан тузалиб, терма жамоа аъзолари билан машғулот ўтказди. 

Эслатиб ўтамиз, Эрон - Ўзбекистон учрашуви эртага, соат 21:00да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!