Эронни ЖЧ-2022дан четлатиш зарур
ФИФАнинг собиқ президенти Зепп Блаттер Эронни Қатардаги жаҳон чемпионатидан четлаштириш керак, деб ҳисобланишини айтди.
Бундай фикрга сабаб полиция томонидан ҳибсга олинган аёлнинг ўлими туфайли Ислом Республикасидаги оммавий норозиликлардир.
"Эронни жаҳон чемпионатидан четлаштириш керак. Агар мен ҳали ҳам ФИФА раҳбари бўлганимда, албатта Эронни мундиалдан четлатган бўлар эдим", - дея Блаттер сўзларини келтирмоқда "Blick" нашри.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ оммавий намойишда қатнашгани сабабли эронлик афсонавий футболчига ўлим жазоси берилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар