Эррол Спенс Пакьяо билан жанг қилмоқчи. Қудратуллочи?
Ads

IBF чемпиони Эррол Спенс Менни Пакьяога қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтиб ўтди.

“Мен Пакьяо билан жанг қилиш учун имконият қидиряпман. Бу жангни жуда хоҳлайман. У шон-шарафлар залининг аъзоси, ҳақиқий афсонадир. У ҳозирги ҳамда ўтган даврнинг энг кучли боксчилари билан жанг қилди.

Пакьяо ва Мейвезер ўртасидаги реванш? Мен буни истамасдим. Флойд аллақачон етарлича пулга эга бўлган. Энди, ёшлар ҳам озроқ пул ишлаб топсинлар”, - деди Спенс

Эслатиб ўтамиз: 28 сентябрь куни Лос Анжелесда Спенс ҳамда WBC чемпиони Шон Портер ўртасида камарларни бирлаштирувчи жанг бўлади. Яна шуни қўшимча қилиб ўтиш лозимки, ҳар икки боксчи ҳамюртимиз Қудратулло Абдуқаҳҳоровнинг эхтимолий рақиблари ҳисобланади. 

C2lsDTmUAAUq4DP