Эртага “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11-17 сентябрь кунлари пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси ўтказилади. Мазкур турнирда 15 ёшгача бўлган қизлардан иборат 4 та юрт терма жамоалари иштирок этишади.

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Эртага, 12 сентябрь куни “SIMMA” меҳмонхонаси ажуманлар залида иштирокчи мамлакатлар терма жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анумани ўтказилади. Матбуот анжумани соат 12:15да бошланади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

“CAFA U-15 Girls Championship- 2019” мусобақаси тақвими

1-тур

13 сентябрь (жума)

12:00 Ўзбекистон – Қирғизистон

16:00 Эрон – Тожикистон

2-тур

14 сентябрь (шанба)

12:00 Қирғизистон – Эрон

16:00 Тожикистон – Ўзбекистон

3-тур

16 сентябрь (душанба)

12:00 Тожикистон – Қирғизистон

16:00 Ўзбекистон - Эрон

Қайд этиш жоиз, дастлабки 2 та кунги ўйинлар (13 ва 14 сентябрь) “Чиғатой” стадионида ўтади. Якуний 3-тур эса (16 сентябрь) “Локомотив” стадионида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!