Эртага футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 саралаш баҳслари олдидан матбуот анжумани ташкил этилади

Тошкентда Футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 Марказий минтақа саралаш баҳслари ўтказилади.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-4 декабрь кунлари Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 мусобақасининг Марказий минтақа саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Марказий минтақадан Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари жой олишган. Қуръа натижаларига кўра мазкур жамоалар қуйидаги икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда қатнашишади:

А гуруҳи: Эрон, Афғонистон, Туркманистон.
Б гуруҳи: Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон.

Қуйида ўйинлар тақвими билан танишишингиз мумкин:

1 декабрь
Қирғизистон – Ўзбекистон
Туркманистон – Эрон

2 декабрь
Тожикистон – Қирғизистон
Афғонистон – Туркманистон

3 декабрь
Ўзбекистон – Тожикистон
Эрон – Афғонистон

4 декабрь
Учинчи йўлланма учун баҳс

Эртага 30 ноябрь куни соат 11:00да "Ўзбекистон" меҳмонхонасида барча терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжуманига барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!