Эртага ЎФАда Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан олдин матбуот анжумани ташкил этилади

Аввалроқ, пойтахтимиз Тошкентда Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Эртага 2 апрель куни соат 15:00да Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида саралаш ўйинларидан олдин терма жамоалар мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Қуйида эътиборингизга Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичи ўйинлари тақвимини ҳавола қиламиз:

3 апрель, соат 15:00
Вьетнам - Ўзбекистон ("Локомотив" стадиони)

6 апрель, соат 15:00
Ўзбекистон – Иордания ("Локомотив" стадиони)

9 апрель, соат 15:00
Гонконг - Ўзбекистон ("Локомотив" стадиони)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!