Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2022" ва "Осиё кубоги-2023" қўшма саралаш босқичи учрашувларига ҳар ой тайёргарлик кўрмоқда. Бу галги машғулотлар дастлаб Тошкентда, кейин Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилди.

Вадим Абрамов шогирдлари йиғин давомида иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши белгиланганди. Ҳамюртларимиз 12 ноябрь куни Сурия билан куч синашди. Беллашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди жамоамиз эртага, 17 ноябрда Ироққа қарши майдонга тушади.

Бирлашган Араб Амирликларидаги машғулотлар 18 ноябргача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Safar Nuriddinov
16/11/2020 22:12
Уйин олиб курсатиладими еки трансляция учун яна бирор бахона таёрми