Эртага Ўзбекистон термаси БААга жўнаб кетади
Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси эрта тонгда Осиё Кубоги мусобақасига йўл олади.
Шу муносабат билан эртага тонгги соат 05:30да Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропорти"да футболчиларимизни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Маросимда ЎФА раҳбарияти, фан-клуб аъзолари ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этишади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар