Эртага қайси спортчиларимиз Токио-2020 да иштирок этади?

Эртага 7 август куни Токио-2020 Олимпиадасида 9 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади.

Қуйида ушбу спортчилар ва уларнинг иштирок этиш вақтлари билан танишиб олишингиз мумкин:

  1. Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова (каноэда эшкак эшиш, аёллар, жуфтлик, ярим финал) – 05:37
  2. Ксения Александрова, Камола Ирназарова, Динара Равшанбекова, Севара Сафоева, Нилуфар Шомуродова (бадиий гимнастика, саралаш) – 06:00
  3. Сафина Садуллаева (баландликка сакраш, финал) – 15:35
  4. Александр Савкин (замонавий бешкураш) – 10:36
  5. Александр Савкин (замонавий бешкураш) – 11:45

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
06/08/2021 22:30
Омад тилаймиз. Медаллар кутиб қоламиз. РИО - 2016 даги каби бизни ҳурсанд қилишсинлар.