Эртага "Қизилқум" кўк, "Қўқон-1912" эса ҳаво ранг либосда ўйнайди

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Суперлигасида 2-тур ўйинлари старт олади. Навоийнинг “Қизилқум” клуби ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади.

Бугун Навоийдаги “Зарафшон Гранд” меҳмонхонасида "Қизилқум" ва "Қўқон-1912" жамоаларининг расмийлари ва ПФЛ вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қўқон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда Суперлига 2-тур доирасидаги мазкур ўйиннинг ташкилий жихатлари кўриб чиқилди. Учрашув комиссари Бахтиёр Намозов жамоалар вакилларига ўйинда бўладиган ҳолатлар ва  ташкилий масалалар ҳақида батафсил тушунча берди.

Йиғилишда жамоаларнинг учрашувда киядиган либослари тасдиқланди. Унга кўра мезбонлар , "Қизилқум" жамоаси тўқ-кўк ранг, "Қўқон-1912" жамоаси эса ҳаворанг либосларда майдонга тушадиган бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!