Эртага "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" иштирокида учта "дерби" бўлади

Эртага, 7 сентябрь куни Фарғона вилоятининг икки жамоаси "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" вакиллари иштирокида учта "дерби" бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Pepsi Суперлига U-18. 11-тур.
Қўқон шаҳри. соат 10:00да "Қўқон-1912"- "Нефтчи" .
Ёшларимиз иштирокидаги баҳс , "Қўқон-1912" футбол мактабига қарашли майдонда бўлиб ўтади. Бу стадион 27-мактаб ёнида жойлашган.

Аёллар футболи. 20-тур.
Қиргули. 16:30. "Нефтчи" - "Қўқон-1912".
Эртага аёллар жамоалари ўртасидаги баҳс Қиргулидаги "Нефтчи ск" стадионида бўлиб ўтади.

Синов - назорат ўйини.
"Қўқон-1912" - "Нефтчи".
Қўқон. "Марказий" стадиони. Соат 16-00.
Асосий таркиблар ўртасидаги "дерби" Қўқондаги "Марказий" стадионида , соат 16-00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!