Эртага Тошкентда катта профессионал бокс оқшоми ўтказилади. Бугун спортчилар "Face to Face" маросимида иштирок этди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, 16 июль куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. 

Марказий баҳсларда, ўрта вазнли боксчимиз Баҳромжон Фозилов WBA Asia камари учун аргентиналик Диего Рамирес билан тўқнаш келса, супер ярим ўрта вазн тоифасида жанглар олиб бораётган Мирзакамол Неъматов WBА Asia East камари учун собиқ жаҳон чемпиони Жулиас Индонгога қарши баҳс олиб боради. 

Бугун вазн ўлчаш ва "Face to face" маросими ўтказилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!