Эртага волейбол бўйича “Тошкент-2019” халқаро турнири старт олади

8-10 ноябр кунлари Tошкент темир йўллар муҳандислари институти спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган мусобақада Ўзбекистон, Tожикистон, Tуркманистон ва Қирғизистон республикаларининг миллий терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биносида “Tошкент-2019” халқаро турнири иштирокчилари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов иштирок этди ҳамда барча жамоаларга бўлажак мусобақаларда омад тилади.

Волейбол бўйича “Tошкент-2019” халқаро турнирини Tожикистон ва Tуркманистон терма жамоалари бошлаб беришади. Mазкур ўйин соат 10:00да старт олади. Шундан сўнг мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилса, куннинг иккинчи ярмида майдонга мусобақа мезбонлари Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон волейболчилари тушади. Давравий тизимда ўтадиган мусобақа ғолиби 10 ноябр куни аниқланади.

“Tошкент-2019” халқаро турнири тақвими.

8 ноябр, жума

10:00  Tуркманистон – Tожикистон

14:30  Ўзбекистон – Қирғизистон

9 ноябр, шанба

10:00  Қирғизистон – Tуркманистон

14:30  Tожикистон – Ўзбекистон

10 ноябр, якшанба

10:00  Tожикистон – Қирғизистон

14:30  Ўзбекистон – Tуркманистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!